Линклар

Шимолий Америка ва Европанинг бир қатор собиқ Ташқи ишлар вазирлари АҚШнинг Эрондаги ядровий иншоотларга ҳарбий зарба беришни режалаётгани тўғрисидаги маълумот юзасидан ташвиш билдирдилар.


“International Herald Tribune” газетасида чоп этилган очиқ хатда собиқ Ташқи ишлар вазирлари АҚШ президенти Жорж Бушни ядровий дастур хусусида Теҳрон билан бевосита музокара ўтказишга чақирдилар. Мактубга имзо қўйганлар орасида АҚШ собиқ Давлат котиби Маделин Олбрайт, Германия собиқ Ташқи ишлар вазири Ёшка Фишер, Франция собиқ Ташқи ишлар вазири Ҳуберт Ведрин ва бошқалар бор.
АҚШ ҳозирча Эроннинг ядровий дастури масаласида юзага келган бўҳрон дипломатик йўллар орқали ҳал этилишини хоҳлашини, аммо жазо чоралари қўллаш имкони ҳам очиқ эканини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG