Линклар

Теҳрон расмийлари агар АҚШ ҳужум уюштирса, Эрон ўч олишини билдирди.


Эроннинг Олий маънавий раҳбари Оятулло Али Хаманаи Эрон берилган зарбадан икки карра кўп жавоб зарбаси берилишини айтди.
Айни пайтда, Эроннинг ядровий энергия бўйича мутасаддиси Ғуломриза Оғазода БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлиги расмийлари билан музокара олиб бориш учун Венага борди.
БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронга уранни бойитиш фаолиятини тўхтатиши учун 28 апрелгача муҳлат берган. Халқаро атом энергияси агентлиги Эрон мазкур талабни бажарган ёки бажармагани хусусида 28 апрел куни Хавфсизлик кенгашига ҳисобот беради. 26 апрел куни Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Хавфсизлик кенгаши талабини “ноқонуний” дея атади.
XS
SM
MD
LG