Линклар

Украинада Чернобил атом станциясида фалокат юз берганининг 20 йиллигини хотирланди.


Президент Виктор Юшенко 1986 йил 26 апрел куни рўй берган атом фалокати ва уни бартараф қилиш жараёнида нобуд бўлганлар хотирасини ёд этиш маросимида қатнашди.
“Сизларга қараб, мен 20 йил олдин бизнинг ҳаётимиз ва келажагимизни сақлаб қолиш учун жон фидо қилган қаҳрамонларни эслаяпман. Мен улар кўрсатган қаҳрамонлик қалбларимизда мангу сақланиб қолишига ишонаман”, – деди Украина раҳбари.
Маълумотларга кўра, Чернобил фалокати оқибатида Украина, Беларус ва Россия ҳудудларида яшовчи 5 миллиондан ортиқ одам азият чеккан.
XS
SM
MD
LG