Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:35

“Темир хотин”нинг “синиши” ёки бумеранг


Туркманистон президенти Сапармурот Ниёзов ўзига узоқ йиллар садоқат билан хизмат қилган эндиликда собиқ Бош прокурор Қурбонбиби Отажонованинг кирдикорларини очиб ташлади.

Туркманистоннинг энг янги тарихидан яхши хабардор тингловчи Қурбонбиби Отажоновани яхши билади. У айрим давраларда “темир хотин” сифати берилади.

2002 йилнинг 25 ноябрида рўй бериб, Туркманбоши ҳаётига суиқасд, деб таърифланган воқелардан кейин Бош прокурор Қурбонбиби Отажонова президентнинг хос навкарларидан бири, деб тушунилар эди.

Суиқасдчилар сифатида ҳибсга олинган Борис Шихмуродов ва бошқаларни айнан Қ.Отажонова жавобгарликка тортган эди.

Туркманбоши 24 апрель куни прокуратура ходимлари билан ўтказилган йиғилишда Қ.Отажонованинг садоқат билан ишлаётган бўлиб кўрингани тўғрисида эслаб ўтди ва сўнгги пайтларда унга ишончини йўқотганини қўшимча қилди. Президент Бош прокурор ўз вазифасини суиистеъмол қила бошлаганини, боз устига, шахсан ўзи пора ола бошлаганини таъкидлади.

Прокуратура бошлиғи билан бир қаторда судлов тизими ва ички ишлар вазирлигидаги ходимлар ҳам, Туркманбошининг сўзлари билан айтганда, ҳаром ишлар билан қўлга тушган.

Туркманбоши Бош прокурорнинг қилмишларидан бири тафсилотларини айтиб берди.

“Қўл остидаги Қувондиқ Аҳмедовнинг қўлига 3 миллион 700 минг доллар бериб, уни яшириб қўйишни, кейин олишини айнан Қурбонбиби айтган”, - деди Туркманбоши.

С.Ниёзов ўтказган йиғилишда собиқ Бош прокурорнинг ўзи ҳам қатнашди. Унинг барча қилмишлари тўғрисида амалдаги Бош прокурор ҳисобот берганидан сўнг Туркманбоши Қ.Отажоновага ҳам сўз берди.

“Кечиринг мени, айтилган айбловларнинг ҳаммасини тан оламан, ҳеч бирини инкор эта олмайман, инкор этиш учун ҳеч қандай асосим йўқ. Қолган умримни сизнинг сиёсатингиз билан ўтказишга, сизнинг йўлингиз билан юришга, ер тепиб, заҳмат чекишга тайёрман”, - деди йиғлаб собиқ Бош прокурор.

Туркманистон расмий матбуотида эълон қилинган маълумотларга кўра, собиқ Бош прокурор ва ҳуқуқ-тартибот органларининг қўлга тушган бошқа ходимларидан давлат ҳисобига мана бу мулк мусодара қилинган: 6 млн 200 минг доллар, 36 та уй, чет элда ишлаб чиқарилган 25 та енгил машина, 7 та юк машинаси, 18 та қишлоқ хўжалик ва қурилиш техникаси, 2150 бош қўй, 282 бош қорамол ва бошқа моддий бойликлар.

Қ.Отажонова амалда турган пайтда, 2005 йилнинг августида Туркманистон нефть компаниясининг собиқ етакчиси Сапармурот Валиевнинг жиноятларини фош этар экан, унга тегишли 21 та уй, чет элда ишлаб чиқарилган 20 та енгил машина, 9,5 миллион доллар ҳамда бир миллиард 561 миллион манатни мусодара қилинганини айтган эди.

Тақдирнинг ўйинини қаранг, бумерангга ўхшайдими!?
XS
SM
MD
LG