Линклар

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Ироқнинг янги ҳукуматини тузаётганлар ўзида ва мудофаа вазири Доналд Рамсфелдда зўр таассурот қолдирганини айтди.


АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасида сўзга чиққан Райс ва Рамсфелд Ироқ бош вазири лавозимига кўрсатилган Нури Комил ал-Маликийнинг мамлакатни бирлаштириш ниятини олқишлади.
22 апрель куни миллий бирдамлик ҳукумати тузиш йўлида Ироқ вице-президенти лавозимига тайинланган Тариқ ал-Ҳошимийнинг синглиси Майсун Ҳошимий 27 апрель куни отиб ўлдирилди.
Ироқдан олинган бошқа хабарга кўра, мамлакат жанубида содир бўлган портлаш оқибатида камида икки италиялик ва бир руминиялик аскар ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG