Линклар

logo-print

Беларусда мухолифатнинг уч етакчиси 15 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.


Рухсатсиз намойиш уюштирганлик айби билан қамоққа ташланганлар орасида мамлакатда бўлиб президент сайловида амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенкога рақиб бўлган Александр Милинкевич, Халқ жабҳаси ҳаракати раҳбари Винчук Вячорка, Беларус ишчи партияси раиси Александр Бухвостов бор.
А.Миленкович Минск суди томонидан мухолифат етакчиларига нисбатан чиқарилган ҳукм “сиёсий қарор” эканини таъкидлади.
Еврокомиссия матбуот котиби Эмма Удвин Беларус ҳукуматининг мухолифларига қарши кўрган бундай чорасини қоралади.
“Биз бу жараённи диққат билан кузатиб боряпмиз. Биз намойиш ўтказгани ёки сиёсий фаолияти учун қамаш ҳаракатларини қоралаймиз. Беларус ҳукумати ўзига нисбатан Европа Иттифоқи томонидан қўшимча жазо чоралари кўрилиши эҳтимоллари борлигини унутмаслиги керак”, - деди Э.Удвин.
26 апрель куни Минскда мухолифат уюштирган намойишда минглаб одамлар қатнашган эди.
XS
SM
MD
LG