Линклар

Президент Сапармурод Ниёзов Туркманистон Маданият, теле ва радио эшиттиришлар вазири Марал Башимовани лавозимидан бўшатди.


Ниёзов 27 апрел куни кечқурун телевидение орқали қилган чиқишида ўз қарорини бундай изоҳлади: “Иккита эри бўлган шахс маданият вазири бўла олмайди. Бир эр билан ажрашиб, иккинчиси билан ярашиш шахсий ишинг албатта. Агар обрўйингни сақлаб қолмоқчи бўлсанг фақат битта эр билан яшашинг керак. Бундан ташқари эрларингдан бири собиқ Бош прокурор Гурбанбиби Атажонова пулига тижорат қилаяпти. Марал, сенга айтмоқчи гапим шу – ишдан бўшадинг”.
Туркманистон Маданият, теле ва радио эшиттиришлар вазири лавозимига собиқ Касаба уюшмалари раиси Энебай Атаева олти ой синов муддати шарти билан тайинланди.
XS
SM
MD
LG