Линклар

Бишкекнинг Алатў майдонида минглаб одам намойиш ўтказди.


Улар Қирғизистон ҳукуматидан жиноий унсурларнинг ҳокимиятга таъсирини тўхтатишни талаб қилдилар. Айрим намойишчилар Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиевга қарши шиорлар билан чиқиб, унинг истеъфосини талаб қилдилар. Бошқалар эса конституцион ислоҳотлар ўтказиш орқали президент салоҳиятларини камайтиришни талаб қилдилар. Норозилик намойиши элликка яқин мухолифат партиялари ва ноҳукумат ташкилотлари уюшмаси - Демократик кучлар иттифоқи томонидан уюштирилди.
Мухолифат раҳбарларидан бири Кубатбек Байболов ҳукуматни халқ умидини рўёбга чиқармаётганликда айблади:
“Йўқолсин порахўр ва коррупциянерлар. Бизни ҳукумат ишлашига халал бераётганликда айблашяпти. Бу ҳукумат ўз фаолиятини бошлаганига атиги бир йил бўлгани ва бу вақт давомида халқ ҳаётини яхши томонга ўзгартириб бўлмаслигини биз тушунамиз. Аммо бу ҳукумат одамлар умидларини пучга чиқармоқда”.
Бош вазир Феликс Қулов намойиш иштирокчиларига мурожжат қилиб, уларни тарқалишга чақирди.
XS
SM
MD
LG