Линклар

logo-print

Европа кенгашининг Қийноқлар олдини олиш қўмитаси вакиллари маҳбуслар қийноққа солингани иддао қилинган Чеченистондаги қишлоққа киритилмади.


1 май куни Чеченистон Бош вазири Рамзан Қодировнинг отаси туғилган Центорой қишлоғига Европа кенгаши расмийларининг киришига рухсат этилмади. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари иддаосига кўра, Центорой Чеченистонда маҳбуслар ва ўғирлаб кетилган фуқаролар қийноққа солинадиган яширин қамоқлар жойлашган қишлоқлардан биридир. Президент Алу Алханов душанба куни тушунмовчилик юз берганини айтиб, Европа Кенгаши қўмитаси расмийлари Чеченистонда истаган жойларига боришлари мумкинлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG