Линклар

logo-print

Журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси навбатдаги йиллик ҳисоботини чиқарди.


3 май куни нишонланадиган Матбуот эркинлиги куни арафасида эълон қилинган ҳисоботда матбуот дунёда энг кўп цензура қилинаётган 10 давлат рўйхати келтирилади. Шимолий Корея гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган. Ундан кейин рўйхатдан Бирма, Туркманистон, Гвинея, Ливия, Эритрея, Куба, Ўзбекистон, Сурия ва Беларус давлатлари ўрин олган.
Журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси директори Энн Купер фикрича, мазкур 10та давлатда авторитар раҳбарлар ўз халқини ташқи дунёдан деярли изоляция қилган.
“Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўз мамлакатида советча диктатурани қайта ўрнатган. Мамлакатда инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва журналистлар оғзини юмиш учун қўрқитиш усулларидан фойдаланилади”, - дейилади ҳисоботда.
XS
SM
MD
LG