Линклар

АҚШ Давлат Котиби ўринбосари Николас Бернс агар Эрон уранни бойитиш ишларини тўхтатмаса, Эроннинг ядровий дастури хусусида Теҳрон билан музокара олиб бораётган Европа давлатлари Эронга нисбатан санкция жорий этиш ҳақида резолюция қабул қилиш таклифи билан чиқишига умид қилаётганини айтди.


АҚШнинг юқори лавозимли расмийси бугун кечки пайт Парижда бошланадиган музокара олдидан шундай баёнот берди. Париж учрашувида АҚШ, Британия, Россия, Франция, Хитой ҳамда Германия расмийлари иштирок этади.
Сешанба куни Эроннинг Инқилоб посбонлари қўмондони Муҳаммад Иброҳим Деҳқоний агар АҚШ ҳарбийлари ҳужум қилса, Эрон биринчи бўлиб Исроилдаги объектларни нишонга олишига тахдид қилган. Бу хабарни Деҳқонийга асосланиб Эрондаги “ISNA” ахборот агентлиги тарқатди.
XS
SM
MD
LG