Линклар

Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Адахон Мадумаров президент Қурманбек Бакиев вазирларнинг истеъфога чиқиш ҳақидаги аризаларини қабул қилмаганини билдирди.


2 май куни Қирғизистон ҳукуматининг 13 нафар вазири истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзганлар. Ҳукумат матбуот вакили Роза Даудовага кўра, 28 апрел куни парламент аъзолари вазирлар ўз вазифасининг уддасидан чиқа олмаётгани тўғрисида резолюция қабул қилган. Бунга жавобан 2 май куни вазирлар истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзган.
Айни пайтда, 2 май куни Европа Иттифоқи Қирғизистондаги ижтимоий ва сиёсий вазият хусусида ташвиш билдириб, баёнот эълон қилди. Ҳужжатда Қирғизистондаги демократик жараёнлар хавф остида экани билдирилади. Қирғизистондаги сўнгги сиёсий воқеалар тафсилотини дастуримиз давомида эшитишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG