Линклар

Ню-Йорк таймс газетасининг ëзишича¸ АҚШ ҳукумати ерга ўрнатиладиган¸ аммо душманнинг орбитадаги сунъий йўлдошларини йўқ қиладиган лазер қуроллари барпо этиш устида тадқиқот ўтказмоқда.


Айтилишича¸ бундай лазер қуроли ниҳоятда зичлаштирилган нур воситасида орбитадаги исталган сунъий йўлдошни парчалаб ташлаши мумкин.
Газетанинг ëзишича¸ мазкур қурол устидаги тадқиқотга сарфланаëтган маблағ АҚШ ҳаво кучларининг Конгресга тақдим этилган бюджетига киритилган. Мутахассисларга кўра¸ бундай қурол ишлаб чиқишга яна бир неча йил вақт керак бўлади.
XS
SM
MD
LG