Линклар

logo-print

Россиядаги Юкос нефт ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский касалхонага ëтқизилди.


Товламачилик ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланган Ходорковский Сибир қамоқхоналаридан бирида 8 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
Қамоқхона расмийларига кўра¸ Ходорковский ўткир ошқозон хасталиги билан касалхонага ëтқизилган. Ўзининг якка камерага қамалганига норозилик билдириш учун Ходорковский икки кун аввал очлик эълон қилган эди.
Қамоқхона расмийлари¸ бир неча йил аввал Россиядаги энг бой одам ҳисобланган Ходорковский касали хавфли эмаслиги ва унинг тез орада яна бир кишилик камерага қайтарилажагини билдирдилар.
Айни пайтда¸ бугун Москва шаҳар суди Ходорковскийнинг ўз устидан чиқарилган ҳукмни қайта кўриб чиқиш аризасини рад қилди ва саккиз йиллик қамоқ жазосини кучида қолдирди.
Ходорковский тарафдорлари¸ унинг сиëсий сабабларга кўра қамалганини таъкидлаб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG