Линклар

Ўтган йилнинг 15 декабрида сайланган Ироқ парламенти ўзининг биринчи амалий мажлисини бошлади.


Парламент раиси Маҳмуд ал-Машҳадоний мажлисни очар экан¸ унда 275 депутатдан 154 таси қатнашаëтганини билдирди.
Парламентнинг 22 апрел куни қисқа муддатга йиғилган аввалги мажлисида депутатлар раис¸ унинг икки ўринбосари ва уч кишилик президентлик кенгашини сайлаган эдилар.
Бугунги мажлис муҳокамасига октябр ойида ратификация қилинган конститутицияни қайта кўриб чиқиш масаласи қўйилган.
Сунний сиëсий гуруҳлари конститутициядаги бир қатор бандлар¸ айниқса¸ минтақавий ҳукуматлар тузишга рухсат берувчи бандга қарши чиқмоқдалар. Уларга кўра¸ бундай банд Ироқнинг ҳудудий жиҳатдан парчаланишига олиб келиши мумкин.
Парламент йиғилиши билан айни пайтда¸ Бағдод ва Фаллужада яна портлашлар қайд этилди. Кейинги хабарларга кўра¸ оқибатда яна камида 15 одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG