Линклар

logo-print

Россия ва Арманистон расмийлари¸ бугун Қора денгизга қулаган арман йўловчи учқичи бортида бўлган жами 113 одамнинг нобуд бўлганини билдирдилар.


Аэробус 320 русумидаги Арманистонга қарашли учқич Еревандан Россиянинг Сочи курортига учиб кетаëтган пайтда¸ денгизга қулади.
Фавқулодда ҳолатлар бўйича мутахассислар¸ ҳалокатга об-ҳавонинг ëмонлиги сабаб дея тахмин қилмоқдалар.
Учқич бортидаги йўловчиларнинг аксарияти арманилар бўлган¸ аммо Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Михаил Каминин¸учқичда Россия фуқаролари ҳам бўлганини билдирди.
“Ҳозирга қадар олинган маълумотга кўра¸ ҳалокатга учраган учқич бортида 26 та Россия фуқароси бўлган. Еревандаги Россия элчихонаси бу масалада тинимсиз ишламоқда ва вакилларимиз нобуд бўлганлар яқинларига ахборот етказиш ва ëрдам кўрсатишга ҳаракат қилмоқдалар”¸ - деди Каминин.
Аэробус ширкати ҳалокат сабабларини ўрганиш учун воқеа жойига ўз мутахассисларини жўнатишини билдирди.
Шу муносабат билан 5 май Арманистон ва Россияда мотам куни деб эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG