Линклар

Халқаро диний эркинликлар бўйича АҚШ комиссияси Туркманистон¸ Ўзбекистон ва Покистонни ўз фуқаролари диний эркинликларини энг қўпол равишда топтаëтган давлатлар рўйхатига қўшишни тавсия этди.


АҚШ Конгресси томонидан молия билан таъминланадиган мазкур комиссиянинг янги йиллик ҳисоботида Туркманистоннинг ҳозирга қадар АҚШ Давлат департаментининг "алоҳида хавотирга молик" деб номланадиган мазкур қора рўйхатига киритилмаганининг таажжубга лойиқ экани айтилади.
Комиссия хулосасига кўра¸ Эрон¸ Саудий Арабистони¸ Хитой ва Шимолий Корея мазкур рўйхатда қолиши керак.
Айни пайтда ҳисоботда Афғонистон ва Ироқда диний асосдаги таъқиб ва зўравонликлар кучайгани хусусида бонг урилади.
XS
SM
MD
LG