Линклар

АҚШ вице президенти Россия ҳукуматини охирги 10 йилда мамлакатда эришилган демократик ютуқларни ортга қайтаришга ҳаракат қилаётганликда айблади.


Дик Чейни Болтиқ ва Қора денгиз соҳилида жойлашган давлатлар раҳбарларининг Вилнюс шаҳридаги учрашувида шундай баёнот берди. АҚШ вице президенти Россия ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари бошқа давлатлар билан муносабатларга путур етказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
АҚШ вице президенти Европада Беларус президенти Александр Лукашенконинг авторитар режимига ўрин йўқлигини айтди:
“Дунё Беларусда нималар рўй бераётганини билади. Мамлакат байроғи таъқиқланган ва эркин сайловга йўл берилмаган Беларусда ҳукумат кучлари тинч намойишчиларни калтаклади, диссидентлар йўқолиб қолди, мамлакатда қўрқув муҳити яратилди. Бундай режим учун Европада ўрин йўқ”, – деди Дик Чейни.
Ўз чиқишида АҚШ вице президенти Беларус халқи Европадаги охирги диктаторлик режимидан азият чекмоқда, деди. У Беларус мухолифати раҳбари Александр Милинкевич ва мухолифатнинг бошқа аъзолари қамоқдан қўйиб юборилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG