Линклар

АҚШга қарашли “Counterpart International” ноҳукумат ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ёпилди.


“Бугун Тошкентдаги фуқаролик суди “Counterpart International” ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини ёпиш тўғрисида қарор чиқарди”, - деди ваколатхона бошлиғи Дэвид Холидей Ройтер ахборот агентлиги мухбирига.
АҚШ Давлат департаменти ва USAID томонидан молиялиштириладиган “Counterpart International” ташкилоти раҳбари Лелай Лелаулу Озодлик радиосига суд ҳукми юзасидан Ўзбекистондаги юқори идораларга шикоят аризаси билан мурожаат қилиш ёки қилмаслик масаласи кўриб чиқилаётганини билдирди.
90-йиллар ўрталаридан бери Ўзбекистонда фаолият юритиб келган “Counterpart International” ташкилоти турли гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш билан шуғулланган.
XS
SM
MD
LG