Линклар

logo-print

Қозоғистон қишлоқларидан бирида яшовчи бир гуруҳ фуқаро икки нафар ўзбек чегарачисини калтаклаб, улардан бирини ўғирлаб кетди.


Ўзбекистон Давлат чегара қўмитаси маълумотига кўра, икки ўзбек сарҳадчиси бир гуруҳ одам чегарани бузиб Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний ўтишининг олдини олишга ҳаракат қилган пайтда, қишлоқликлар уларга ҳужум қилган.
Бу сўнгги кунлар давомида Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида рўй берган иккинчи нохуш воқеадир. 3 май куни қозоғистонлик ўсмирни таъқиб қилиб Қозоғистон ҳудудига ўтган Ўзбекистон чегарачиси қозоғистонлик сарҳадчилар томонидан ҳибсга олингани ҳақида Қозоғистон расмий баёнот эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG