Линклар

Хитой ҳукумати хитойлик туристларни хорижга борганда ерга туфламаслик, сакрамаслик ва овқатни хўриллатиб ичмасликка чақирди.


5 май куни эълон қилинган ҳисоботга асосланиб “Синхуа” ахборот агентлигининг билдиришича, бундай ёмон одатлар мамлакатда айрим одамлар ғашини келтириши мумкинлиги аммо океан ортида унга тоқат қилинмаслиги билдирилади. 2008 йилда Пекинда ўтказиладиган Ёзги Олимпия ўйинлари олдидан Хитой ҳукумати ўз фуқароларига “маданий дунё” урф-одатларини ўргатиш кампаниясини бошлади.
XS
SM
MD
LG