Линклар

logo-print

Афғонистоннинг Хилманд вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлади.


Ҳужум оқибатида жума намозини ўқиш учун масжидга кетаётган вилоятнинг таниқли сиёсий арбоби, қабила оқсоқоли Лала, унинг ўғли ва қўриқчиси нобуд бўлди. Ҳужумни толиблар жанггарилари уюштиргани тахмин қилинмоқда. Сўнгги ойларда Афғонистоннинг жанубий вилоятларида жанггарилар анча фаоллашгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG