Линклар

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Эроннинг мунозарали ядровий дастурини яна ҳимоя қилди.


Аҳмадийнажод халқаро қонунларга мувофиқ Эрон атом қувватидан фойдаланиш ҳуқуқига эга, деди. “Биз халқаро қонунларга асосланиб иш юритяпмиз. Бизга қарши бўлаётганлар ўз иддаосини қонун орқали исботлай олмаяпти. Улар ўзлари атом қувватидан фойдаланяптилар ва хатто атом қуролига эгалар. Аммо улар бизнинг атом қувватидан хатто тинчлик мақсадларида фойдаланишимизни исташмайди. Агар уран ёқилғиси ёмон бўлса, у ҳолда улар ҳам ундан фойдаланмаслиги керак. Агар у яхши бўлса нима учун Эрон ундан фойдаланмасин?”, – деди Эрон раҳбари.
Аҳмадийнажод Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо 10 давлатлар расмийларининг Бокудаги учрашувида шундай баёнот берди.
XS
SM
MD
LG