Линклар

Ироқнинг Басра шаҳрида Британияга қарашли ҳарбий вертолёт ерга қулади.


Ироқ полицияси ва гувоҳларга кўра, жанггарилар воқеа жойига етиб борган Британия аскарларини тошбўрон қилган ва камида битта зирхли машинани ёқиб юборган. Полиция ва гувоҳларнинг яна маълум қилишича, Британия ҳарбийлари ва тахминан 250 нафар шиа жанггарилари ўртасида тўқнашув юз берган.
Ироқ полицияси капитани Муштақ Хазим вертолёт аҳоли яшайдиган минтақада уриб туширилган бўлиши мумкин, деди. Унга кўра, вертолёт бортидаги тўрт нафар экипаж аъзолари нобуд бўлган. Британия ҳарбийлари фақат талафот кўрилганини билдирди холос.
Айни пайтда, шанба куни Тикрит шаҳрида Ироқ армияси ҳарбийлари кийимидаги худкуш кимса Ироқ ҳарбий базасига кириб ўзини портлатди. Оқибатда Ироқ армияси подполковниги, майор ва бир лейтенант нобуд бўлди.
Шунингдек, Бағдоддан шимол томонда отилган икки ракета ёки минамёт снаряди пойтахтга тушиб портлагани оқибатида икки бола нобуд бўлди, бир аёл яраланди.
XS
SM
MD
LG