Линклар

logo-print

Афғонистоннинг Кунар вилоятидаги тоғли минтақада АҚШга қарашли ҳарбий транспорт вертолёти жума куни кечқурун халокатга учради.


Оқибатида 10 ҳарбий нобуд бўлди. “СН-47 Chihook” русумидаги вертолёт толиблар ва “Ал-Қайда” жанггарилари таъқиб қилинаётган Покистон чегарасига яқин минтақада ерга қулаган. АҚШ ҳарбийлари вакили вертолёт уриб туширилмаганини маълум қилди. Шанба куни тонг саҳарда халокатга учраган вертолётни қидириш ва қутқариш ишлари бошланди.
Кунар вилоятининг атрофи тоғлар билан ўралган Асатобод шаҳрига Афғонистонда тинчлик ўрнатиш миссиясини бажараётган 20 минг аскардан иборат коалиция кучлари жойлаштирилган. Улардан 18 мингини АҚШ ҳарбийлари ташкил этади.
XS
SM
MD
LG