Линклар

АҚШ вице президенти Дик Чейни уч давлатга сафари доирасида Қозоғистонга қилган сафарини якунлаб, Хорватиянинг Дубровник шаҳрига борди.


Чейни НАТОга қўшилиш ниятида бўлган Болқон давлатлари раҳбарлари билан учрашмоқда. АҚШ вице президенти дастлаб Хорватия президенти Стипе Месич ва Бош вазир Иво Санадер билан учрашди. Кейин музокараларга Македания ва Албания Бош вазирлари ҳам қўшилди. Чейнининг матбуот вакилига кўра, АҚШ вице президенти мазкур давлатларда амалга оширилаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни АҚШ қўллаб қўвватлашига ишонтирган. Хорватия, Македония ва Албания 2008 йилгача НАТО Иттифоқига аъзо бўлишга умид қилмоқда.
Қозоғистон мухолифати раҳбарларидан бири Ғалимжон Жакияновга Чейний билан учрашиш учун Астанага боришга имкон берилмагани АҚШ вице президентининг Қозоғистон ташрифига соя солди.
XS
SM
MD
LG