Линклар

Эрон жанубидаги Керман вилоятида ер силкиниши рўй берди.


5,2 балл кучига эга бўлган зилзила оқибатида 70 киши жароҳатлангани айтлмоқда.
Зилзила рўй берган Заранд шаҳар ҳокими Ҳасан Раҳмоний 20 киши касалхонага ётқизилгани ва яна 60 кишига жойларда ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилди.
Шаҳар ҳокимига кўра, ер силкиниши оқибатида бир қанча уйлар ва йўллар зарар кўрган.
Эронда бир нечта сейсмик жиҳатдан хавфли ҳудудлар жойлашган. 2003 йилда Бам ва Керман вилоятларида рўй берган зилзила оқибатида 30 мингдан ортиқ одам қурбон бўлган эди. Шу йилнинг март ойида Эрон ғарбида рўй берган зилзилада 70 киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG