Линклар

Эрон парламенти вакиллари БМТ бош котиби Кофи Аннанга мактуб йўллаб, Теҳроннинг ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги халқаро келишувдан чиқиши билан таҳдид қилди.


Эрон радиосида ўқиб эшиттирилган мактубда К.Аннан ва БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари Теҳроннинг ядровий дастури атрофидаги бўҳронни тинч йўллар билан ҳал этишга чақирилади. Акс ҳолда Эрон парламенти депутатлари мамлакат ҳукуматидан ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги келишувдан чиқишни талаб қилиши айтилади мактубда.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳамид Ризо Осифий ҳам БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга нисбатан қабул қиладиган ҳар қандай резолюцияси ёхуд санкцияси салбий самара бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.
“БМТ Хавфсизлик кенгашини мавжуд бўҳронга аралаштириш ва нотўғри қарорларни қабул қилиш уни ҳал этиш борасида ўрнатилган ҳамкорликнинг қарама-қаршиликка айланишига олиб келади”, - деди Эрон расмийси.
Осифийнинг бу баёноти БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси – Россия, Хитой, АҚШ, Буюк Британия ва Франция Эроннинг ядровий дастурига оид резолюция лойиҳаси бўйича келиша олмаганидан бир кун ўтиб янгради.
Россия ва Хитой резолюция лойиҳасининг Эронни халқаро қонунлар асосида уранни бойитиш ишларини тўхтатишга мажбур этувчи бандларига қарши чиқяпти.
XS
SM
MD
LG