Линклар

logo-print

Жаҳон банки Фаластин мухториятида мулозимларга ойлик берилмаслиги оқибатида жуда катта бўҳрон юз беришидан огоҳлантирди.


Банк хисоботига кўра мана икки ойдан бери Фаластин мулозимлари ойлик маош олишмаяпти.
Бу холат мулозимлар интизоми ва ҳатти ҳаракатларида акс этиши мумкин. Гап Фаластин мухторияти ҳавфсизлик ҳизмати мактаб ва касалхона ходимлари ҳақида кетмоқда.
ЕИ ва АҚШ Фаластинда Ҳамас гуруҳи иқтидорга келгандан кейин мухториятга берилаëтган молилвий ëрдамни тўхтатиб қўйган эди.
Исроил ҳукумати ҳам божхона тушумларидаги Фаластин улушини бермай қўйди.
Молиявий ëрдамларнинг қайта тикланиши учун Ҳамас Исроил давлатига ер юзида ўрин йўқ¸ деган иддаоларидан воз кечиши керак.
XS
SM
MD
LG