Линклар

Ғазо ҳудудида Фаластиннинг Фатҳ ва Ҳамас гурухлари ўртасида тўқнашув содир бўлди.


Тўқнашувда 3 киши нобуд бўлди.
Малумотларга кўра тўқнашув Ҳон Юнус шаҳри яқинида юз берган.
Бу Ҳамас иқтидорга келганидан бери юз берган илк жиддий тўқнашувдир.
Фаластин ҳукумати раҳбари Ҳамас вакили Исмоил Ҳания гапиради:
"Мен президент Маҳмуд Аббос билан биргаликда вазиятни диққат билан кузатишда давом этмоқдаман.
Биз биргаликда¸ исëн чиқмасалиги учун ва бундай ҳодисанинг қайтарилмаслиги учун барча имкониятларни ишга солмоқдамиз”
.
Фатҳ вакили Мекдат ҳам бу юзадан гапирди:
"Мен бу тўқнашувда иштирок қилган Фатҳ азоларига қарата шуни айтмоқчиман.Барча низоларни биргаликда ҳал қилишимиз керак.Биз Фаластин келажаги учун маъсулиятни зиммамизга олганмиз. Кимдир бу йўлдан тойган тақдирда ҳам зиммамиздаги маъсулиятдан воз кечмаймиз”.
XS
SM
MD
LG