Линклар

Бугун Ню-Йоркда БМТ хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси бўлган давлатлар Эрон бўйича резолиюция матнини мухокама қилишди.


АҚШ¸ Франция ва Британия бу хужжатда Теҳрон уранни тўйинтириш ишларини дарҳол тўҳтатиши¸ агар тўхтатмаган холда жазо чоралари мутлақ қўлланилиши ҳақидаги талаб аниқ ëзилиши керак деган фикрда.
Россия ва Хитой Эронга нисбатан жазо чоралари қўлланишига қарши чиқмоқда.
Эрон вакили Али Ларижоний бу юзадан мана буларни билдирди:
"Биз ядровий муаммонинг тинч йўл билан ҳал қилинишини истаймиз. Фақат халқаро атом энергияси агентлиги бу муаммо ечими билан шуғулланиши керак деб ҳисоблаймиз. Агентликнинг роли четга сурилиб бу муаммо билан БМТ ҳавфсизлик кенгаши шуғулланмаслиги керак деган фикрдамиз.
Биз тўғри ва очиқ бўлишга интилмоқдамиз”
, - деди Эрон вакили.
XS
SM
MD
LG