Линклар

Ҳиндистонлик 4 яшар Будхия Сингҳга югуриш учун рухсат берилмаслиги мумкин.


Чунки у ўтган ҳафта 65 километр масофани етти соатдан кўпроқ вақтда босиб ўтиб дунёга машхур бўлди. Бироқ Орисса штатидаги Болалар саломатлиги ташкилоти расмийлари ёш болаларнинг узоқ масофага югуришларини таъқиқлаш чораларини кўрмоқда. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари эса маҳаллий ҳокимият ва Будхия Сингх мураббийсини ўзларининг шахсий моддий манфаатларини кўзлаб ёш бола саломатлигига таҳдид солганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG