Линклар

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 15 май куни Хитойга боради.


Икки кунлик сафардан мақсад Хитой раҳбарлари билан минтақавий ва халқаро масалалар, жумладан Эроннинг ядровий дастури хусусида юзага келган бўҳрон масаласини муҳокама қилишдан иборат.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа уч доимий аъзоси – АҚШ, Британия ва Франция Эронни ўзининг уранни бойитиш режасидан воз кечишга мажбурлаш учун резолюция қабул қилишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ Россия ва Хитой бундай резолюцияга қарши бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG