Линклар

Аксарият собиқ Совет Иттифоқи республикаларида 9 май – Иккинчи жаҳон урушида немис фашистлари устидан қозонилган Ғалабанинг 61 йиллиги нишонланди.


Москвада ҳарбий парад бошланишидан олдин қисқача чиқиш қилган президент Владимир Путин Россияда ашаддий миллатчилик ва эксттремизмнинг бошқа кўринишларига тоқат қилинмаслиги керак, деди: “Мағлубиятга учраган миллатчилик шиорларини қайта кўтаришга уринаётганлар, этник адоват, экстремизм ва ксенофобия уруғини сочишга уринаётганлар дунёни боши берк кўчага, мантиқсиз қон тўкиш ва шавқатсизлик сари етакламоқда. Фашизмнинг тор-мор этилгани сабоқ бўлиши, шунингдек, интиқом муқаррар эканидан огоҳлантириш бўлиши лозим”, – деди Владимир Путин.
Москвадаги Ғалаба байрамига бағишланган парадда тахминан олти минг ҳарбий иштирок этди.
XS
SM
MD
LG