Линклар

Иордания хавфсизлик кучлари мамлакат ҳудудига контрабанда йўли билан Суриядан қурол-яроғ¸ хусусан Эронда ишлаб чиқарилган ракеталар олиб киришга уринган 20 дан ошиқ Ҳамас аъзолари қўлга олинганини билдирди.


Қамалганларга қарши Иордания қироллигидаги вазиятни беқарорлаштиришга уриниш айби билан билан жиноий иш очилган.
Мазкур айбларни тасдиқловчи далил бор-йўқлигини ўрганиш учун Ҳамас етакчилигидаги Фаластин ҳукумати хавфсизлик ходимлари бугун Амманга келдилар.
XS
SM
MD
LG