Линклар

АҚШ даги Муроса учун қардошлик деб номланган ноҳукумат ташкилотининг 20 дан ошиқ аъзоси ўзаро тинчликни рағбатлантириш мақсадида бугун Теҳронга келди.


Мазкур гуруҳ таркибида турли дин ва ирқ вакиллари бор. Улар ўзлари билан Теҳронга минглаб оддий америкаликлар қўл қўйган ўзаро дўстликка оид мактуб олиб келдилар.
Стенли Кэмпбел Теҳронга келган америкаликлар гуруҳи аъзоси.
”Мен Америка ва Эрон абадий дўст бўлишига умид ва дуолар қиламан. Бу икки давлат ўртасида нималар бўлаëтганини тушунмаëтганлар кўпчилик. Бугун Эронга сафар қилаëтганларимизнинг аксари эртага Америкага қайтиб бу мамлакат ҳақидаги ўй ва тасаввурларимизни бошқалар билан баҳам кўрамиз”¸ - деди гуруҳ аъзоларидан бири Кэмпбел.
Америка ноҳукумат ташкилоти вакиллари 12 кун давомида Эронда бўладилар.
Айни пайтда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот ўз мамлакати ядровий дастурини яна бир бор ҳимоя қилди ва дастурнинг тинч мақсадларга қаратилганини айтди.
Индонезия президенти билан учрашув чоғида Аҳмадийнажот Эрон ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қодир эканини таъкидлади¸ айни пайтда ядровий дастур устида давом этаëтган бўҳроннинг дипломатия орқали ҳал этилишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG