Линклар

Ироқ президенти Жалол Талабонийга кўра¸ мазҳаблараро давом этаëтган зўравонликлар оқибатида кейинги ой ичи биргина Бағдодда мингдан ошиқ одам нобуд бўлган.


Талабоний баëнотида қайд этилишича¸ бу рақам Бағдод ўликхоналаридан берилган маълумот асосида пайдо бўлган ва қурбонлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.
Ироқ президенти мамлакат ҳукумати одамларни фақат миллий ëки мазҳабий мансублигига қараб ўлдиришдан даҳшат ва ғазабда эканини таъкидлаëтган бир пайтда¸ бугун Бақуба шаҳрида автобусга қилинган ҳужум оқибатида яна 11 одам нобуд бўлди.
Бағдодда эса Мудофаа вазирлигининг жамоатчилик билан ишлаш бўлими раҳбари отиб кетилди.
XS
SM
MD
LG