Линклар

Айни пайтда бугун Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев ўз маъмурияти ва Бишкек ҳукуматида қатор кадрлар ўзгаришини амалга оширди.


Хусусан¸ президент маъмурияти раҳбари Усен Сиддиқов ўз вазифасидан бўшатилди¸ ҳозирча унинг ўрнига ким тайинлангани хабар қилинмади.
Бакиев хавфсизлик масалалари бўйича ўз маслаҳатчиси¸ собиқ бош прокурор Басурманкул Табалдиевни Миллий хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинлади. Хизматнинг аввалги раиси Тоштемир Айтбоев ҳозирча ошкор қилинмаган сабабларга кўра яқинда ўз лавозимига истеъфо берган эди.
Шунингдек бугун бош вазир ўринбосари Адахон Мадумаров давлат котиби Дастан Саригулов ўрнига тайинланди. Бакиев номига ëзилган аризасида Саригулов Қирғизистон барқарорлиги учун ўз лавозимидан истеъфога чиқажагини билдирган эди.
Айтбаев ва Саригуловлар истеъфоси 29 апрел куни Бишкекда кўп минг сонли норозилик намойиши ўтказган мухолифат томонидан талаб қилинган эди.
XS
SM
MD
LG