Линклар

Қирғизистондаги криминал дунë етакчиси Рисбек Акматбаев бугун Бишкек яқинида отиб ўлдирилди.


Акматбаев адвокати Рисбек Нагаевнинг Озодликка айтишича¸ Акматбаев Бишкек вақти билан тушдан кейинги соат тўртларда номаълум кимсалар томонидан отиб кетилган.
“Рисбекни ўлдириб кетишди. Эшитишимча у мачитдан чиқаëтган пайтда отиб ўлдирилган. Мен ҳозир Рисбекнинг Иссиқ-кўлдаги уйига кетаяпман”¸ - деди Нагаев Озодликка.
Рисбек Акматбаев қамоқхонадаги исëн пайтида ўлдирилган ўз акасининг парламентда бўшаб қолган ўрни учун ўтказилган сайловларда 79 фоиз овоз билан ғолиб чиққан аммо ҳозиргача Марказий сайлов комиссияси унинг депутатлигини тан олмаган эди. Акматбаевга қарши бир нечта қотилликка алоқадорлик айби билан жиноий иш очилган эди.
Ҳозирча Бишкек расмийлари Акматбаев ўлимига муносабат билдирмади.
Оила-аъзоларининг билдиришича¸ Акматбаев жасади ўзи туғилиб ўсган Балиқчи туманига олиб кетилган ва эртага шу ерда дафн этилади.
XS
SM
MD
LG