Линклар

logo-print

”Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари сиëсатини яхшиламагунича¸ Британия Каримов ҳукуматига босим ўтказиш ва жазо чораларини кучайтиришни давом эттираверади”¸ - деди Лондон раҳбари Тони Блэр.


Каримов ҳукуматини бир йил аввал Андижонда амалга оширган хунрезликлари учун жавобгарликка тортиш борасида Британия ҳозиргача нима қилди¸ деган саволга жавоб берар экан Блэр¸ ўз ҳукумати тинч намойишчиларга қарши ялпи ва ҳаддан ошиқ куч қўллашни биринчилардан бўлиб қоралаганини билдирди.
Лондон раҳбарига кўра¸ Британия ҳукумати ЕИ нинг Ўзбекистонга қарши жорий қилган виза чеклови ва қурол-яроғ эмбаргосини янада кучайтиришга ҳаракат қилиб келмоқда.
Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти ўзгармас экан¸ биз Каримов ҳукуматига нисбатан босимни кучайтиришда давом этамиз¸ деди Блэр жумладан.
XS
SM
MD
LG