Линклар

logo-print

Бугун Қозоғистон суди мамлакат хавфсизлик ҳизматининг собиқ офицери, истеъфодаги полковник Арат Нарманбаевни бир йилга озодликдан махрум этди.


Норманбаев Президентнинг куёви, Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Комитети бошлиғи Рахат Алиев ҳақда бўхтон маълумт тарқатганликда айбланди. Собиқ хавфсизлик ҳизмати офицери Арат Нарманбетов қозоқ мухолифати етакчиси, "Нағиз Ақ жол" партияси раиси Олтинбек Серсенбаевни ўлдиришга айнан Рохат Алиев буйруқ берган деб айтган. Алиев Президент Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дарига Назарбоеванинг эридир.
Айни пайтда Президент Назарбоевнинг қизига қарашли Қозоғистон журналитлари конгресси мамлакат ахборот вазири истеъфосини талаб этмоқда. Конгресс бугун ўз баёнотида Ахборот вазири Эрмуҳаммад Эртисбаев ҳизмат лавозимини суистеъмол қилгани учун лавозимини тарк этиши керак, дея билдирган. Ҳозирча Ахборот вазиридан бунга муносабат бўлмади.
Чоршанба куни отиб ўлдирилган Қирғизистон жиноят олами номдори Рисбек Акматбаев бугун туғилиб ўсган шаҳри Балиқчида дафн этилди. Қирғизистон Ички ишлар вазири Мурат Суталиновга кўра, бу қотиллик ортида жиноий гуруҳ турган бўлиши мумкин. Акматбаев яқинда ўтган парламент сайловида кўп овоз қозонгани айтилган, аммо унга қарши қотиллик билан боғлиқ жиноят иши очилгани сабаб сайловда ютган деб эълон қилинмаган эди.
XS
SM
MD
LG