Линклар

Таниқли Совет ёзувчиси ва диссиденти Александр Зиновьев бугун Москвада 84 ёшида оламдан ўтди.


У 40дан ортиқ китоб ва юзлаб мақола муаллифидир. 1978 йилда унинг советлар ҳаёти реал акс этган "Тубсиз тепаликлар" номли сатирик асари чет элда нашр этилгач Совет фуқаролигидан махрум этилган эди. Александр Зиновьев 1990 йилда Россияга қайтди ва ҳаётининг сўнгги йиллари Москва Давлат Универститетида фалсафадан дарс берди. Ёзувчининг дафн маросими 15 майга белгиланган.
XS
SM
MD
LG