Линклар

Халқаро Атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад Эл Барадей БМТ Хавфсизилик кенгашининг Эронга қарши санкция қўллаш масаласини кечиктириш қадамини олқишлади.


Бугун Амстердам шаҳрида қилган чиқишида жанбоб Эл Барадей ядровий масалада тортишаётган томонларни муросага чорлаган ва Эрон ядровий дастури билан боғлиқ масаланинг тинч ҳал этилишига умид билдирган. Қўшма Штатлар Эрон атом қуроли яратаётганидан хавотир билдириб, Теҳронни бу йўлдан қайтариш учун унга қарши санкция қўллаш чақириқлари билан чиққан. Эрон расмийлари эса, уларнинг ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини иддао қилишади.
Айни пайтда Эрон раҳбари Маҳмуд Аҳмадинажод ядровий масалада юзага келган зиддиятга барҳам бериш учун ҳар қандай давлат билан музокарага тайёрлигини билдирди. Шу билан бирга Аҳмадийнажод Эронга қарши ҳар қандай тахдид музокараларни қийинлаштиришини ҳам айтди.
XS
SM
MD
LG