Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:52

Эрон раҳбари Исроилни “ёвузликка асосланган режим” дея атади


12 май куни Индонезиянинг Бали оролида “Ривожланаётган Саккизлик гуруҳи”га аъзо мусулмон давлатлар раҳбарлари учрашуви бошланади. Саммитдан мақсад гуруҳга аъзо давлатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат. Саммитда қатнашиш учун 10 май куни Жакартага борган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Индонезия президенти билан учрашди. 11 май куни у Индонезия университетининг юзлаб талабалари олдида чиқиш қилган Аҳмадийнажод Исроилни “ёвузликка асосланган режим” дея атади.

“Ривожланаётган Саккизлик гуруҳи” 1997 йилда ўша пайтдаги Туркия Бош вазири Нажмиддин Эрбақон ташаббуси билан тузилган эди. Гуруҳга Покистон, Туркия, Эрон, Миср, Индонезия, Бангладеш, Нигерия ва Малайзия аъзо.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод мазкур гуруҳга аъзо давлатлар раҳбарлари учрашуви бошланишидан икки кун олдин, яъни, 10 май куни Жакартада президент Сусило Бамбанг Юдхоёно билан учрашди. Музокара чоғида Индонезия нефт ва газ соҳасига Эроннинг сармоя ётқизиши, шунингдек икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди. Жакартага ташрифи чоғида президент Аҳмадийнажод Эроннинг ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлаганини яна бир карра айтди:

“Улар, (яъни АҚШ ва иттифоқчилари) Эрон Ислом Республикаси ўз ядровий дастуридан тинч мақсаддан бошқа мақсадларда фойдаланиши мумкин, дея хавотир билдирмоқда. Бу ёлғон. Мен сизга шуни айтмоқчиманки, бошқа давлатларнинг тинч мақсадга қаратилмаган ядро дастурлари уларни мутлақо қизиқтирмайди”, – деди Эрон раҳбари.

Аҳмадийнажод 11 май куни Жакартадаги Индонезия университетида талабалар билан учрашди. Ўз чиқишида у яна Эроннинг ядровий дастури ҳақида гапирди:

“Илм-фан чўққисини эгаллашни хоҳлаган ҳар бир давлат ядро технологиясига эга бўлиши керак”, – деди Аҳмадийнажод.

Талабалар олдида чиқиш қилган Эрон раҳбари Исроилни “ёвузликка асосланган режим” дея атаб, бу мамлакат “бир кун йўқ бўлади” деди.

Чоршанба куни БМТ Бош котиби Кофи Аннан Эронни тажовузкор сиёсатдан воз кечиб, мамлакат ядровий дастури борасида музокара олиб боришга чақирди.

Айни пайтда, БМТ Хавфсизлик кенгашининг чоршанба кунги йиғилишида Эронга нисбатан санкциялар жорий этиш ҳақида АҚШ киритган таклиф қабул қилинмади. Кенгаш АҚШнинг Европадаги иттифоқчиларига икки ҳафта ичида Эронни уранни бойитиш ишларидан воз кечишга кўрдириш чораларини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс 10 май куни Американинг “ЭнБиСи” телевидениеси мухбири билан суҳбатда Хавфсизлик кенгаши қарори ҳақида бундай деди:

“Ҳали жуда куп дипломатик ишларни амалга ошириш керак керак бўлади. Аввало биз БМТ Хавфсизлик кенгашида резолюция қабул қилиш, сўнг чора кўришга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун вақт керак бўлади. Бизнингча, икки ҳафта узоқ муддат эмас”, – деди АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс.

Европа Иттифоқи расмийлари Эронни уранни бойитиш ишларидан воз кечишга кўндириш учун ўзаро манфаатли янги иқтисодий ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилаётгани ёки эҳтимолий жазо чоралари кўришга тайёргарлик кўрилаётганини билдирди.

Аҳмадийнажодга кўра, Эроннинг ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият қабул қилган нотўғри қарор Теҳрон расмийларини ранжитган. Индонезияга сафари чоғида Аҳмадийнажод Эрон ўз ҳуқуқлари ва манфаатини ҳимоя қила олади, деди. Айни пайтда, у Эрон ўз ядровий дастури масаласида юзага келган бўҳронни ҳал этишда ҳар қандай музокарага тайёр эканини айтди. Талабалар билан учрашув пайтида Аҳмадийнажод Эрон қандай йўлдан бориш ҳақида эронликлар қарор беришини айтди:

“Биз ўз мамлакатимизда қандай энергиядан фойдаланишимиз, қандай технология ишлатишимизни фақат ўзимиз хал қиламиз. Биз ўз мамлакатимизда қандай турмуш кечиришимизни фақат ўзимиз белгилаймиз”, – деди М.Аҳмадийнажод.
XS
SM
MD
LG