Линклар

Россиянинг хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот органларида юқори лавозимли расмийлар ишдан олинди.


Президент Владимир Путин ва Бош вазир чиқарган фармонларга асосланиб Россиядаги ахборот агентликларининг хабар қилишича, Ички ишлар вазири ва мамлакат Бош прокурори 10 нафар юқори лавозимли расмийни лавозимдан бўшатган. Амалдан ажралганлар орасида Федерал хавфсизлик хизматининг терроризм ва наркотиклар контрабандасига қарши кураш бўлими ходимлари, Москва прокурорининг биринчи ўринбосари, Ички ишлар ва Божхона идораси расмийлари ҳам бор. Уларнинг ишдан олиниш сабаблари ҳозирча ошкор қилингани йўқ.
XS
SM
MD
LG