Линклар

Андижон фожиасининг бир йиллиги муносабати билан Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўш шаҳридаги идораси ва Россия консулхонаси олдида уюштирилиши кутилган намойиши бўлиб ўтмади.


Бунга расмийларининг рухсат этилмаган намойиш ўтказмаслик ҳақидаги огоҳлантириши сабаб бўлди. Мухолифат аъзоларига кўра, БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича Ўшдаги идораси расмийлари рухсат этилмаган намойишни қўллаб-қувватламасликларини айтганлар.
Мухолифатдаги Озод Деҳқонлар партияси аъзоси Жамшид Мухторов намойиш ўтказилмагани сабаби ҳақида Озодлик радиосига бундай деди:
“Биз бу акцияни бугун ёки эртага давом эттира олмаймиз. Чунки қонун бўйича биз сиёсий тадбирлар ўтказиш ҳуқуқига эга эмасмиз. Қирғизистон қонунларида ва Қочқинлар ҳақидаги қонунларда ҳам қочқинлиқ мақомини истаётган шахс сиёсий ҳаракатларда қатнашиши, сиёсий митингларда қатнашиши мумкин эмас, деган жойи бор экан”, – дейди Ж.Мухторов.
XS
SM
MD
LG