Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Сочи шаҳрида Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.


Каримов-Путин учрашуви Андижонда қонли воқеалар рўй берганига бир йил тўлиши арафасида бўлиб ўтди. Жума куни Путин Россия билан Ўзбекистон ўртасида сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳасида алоқаларни мустаҳкамлашни назарда тутган қонунни имзолади. Шунингдек, Путин бугунги учрашув Москва ва Тошкент ўртасидаги ҳамкорликни яхшилашга ёрдам беришини айтди: “Яқинда мен Иттифоқчилик алоқалари ҳақидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги хужжатни имзолаганимдан хабарингиз бор. Бу қайсидир маънода ўзаро ҳамкорлигимиз яхшиланаётганини акс эттиради. Ўйлайманки, шу масала бугунги мулоқотимиз мавзуси бўлади. Бундан ташқари биз минтақадаги ҳозирги вазиятни муҳокама қиламиз. Бу мавзу биз учун жуда муҳим. Чунки бу минтақа бизнинг уйимиз”, – деди Россия раҳбари.
Каримов ва Путин 15 июн куни Хитойда ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар саммити бошланишидан олдин Ўзбекистон-Россия алоқаларига доир масалаларни муҳокама қилишлари кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG