Линклар

logo-print

Америкаликларнинг телефон сўзлашувлари яширинча ва оммавий равишда ёзиб олингани учун Оқ уй танқидга учрамоқда

  • Ҳасанжон

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги америкаликларнинг телефон сўзлашувларини яширинча оммавий равишда ёзиб олаётгани ошкор бўлгандан кейин АҚШ президенти Жорж Буш учун янги сиёсий бўҳрон юзага келди. Президент Буш терроризмга қарши самарали кураш олиб бориш учун шундай қилинганини айтди. Танқидчилар эса бу амалиётни фуқаролар шахсий ҳаёти билан боғлиқ оддий ҳуқуқлар бузиши эканини урғуламоқда.

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги фуқароларнинг телефон сўзлашувларини махфий ва оммавий равишда ёзиб олгани ҳақидаги хабар тарқалганидан атиги бир неча соат ўтиб АҚШ президенти Жорж Буш режалаштирилмаган матбуот конференцияси ўтказди. Буш фурсатдан фойдаланиб америкаликларни бу чора уларга қаратилмаганига ишонтиришга уринди:

“Биринчидан, бизнинг разведка фаолиятимиз фақат Ал-Қайда ва у билан алоқадор шахсларга қаратилган. Ал-Қайда душманимиз ва биз бу гуруҳ режасини билишни хоҳлаймиз. Иккинчидан, ҳукумат суд рухсатисиз уй телефонлари орқали бўлган сўзлашувларни эшитмайди. Учинчидан, разведка хизматининг бундай фаолият юритишга мен қонуний равишда рухсат берганман”, – деди АҚШ раҳбари.

Бироқ бу бўҳроннинг тезда барҳам топиши амри маҳол кўринади. Разведка маълумотларининг оммага ошкор бўлиши кўнгилсиз воқеа. Америкаликлар, айниқса, шахсий ҳаёт масалалари, сўз эркинлиги ва ўзларининг бошқа ҳуқуқларини юқори қадрлайди. Бу ҳуқуқлар АҚШ Конституциясида ўз аксини топган ва бу ҳуқуқлар соғлом демократия устунларидан бири ҳисобланади.

Шу боис Миллий хавфсизлик агентлиги бир неча ўн миллион фуқаронинг телефон сўзлашувларини яширинча ёзиб олиб эшитгани ҳақидаги хабар фуқаролар орасида ҳукумат ўз салоҳият доирасидан ташқарига чиқдими, деган савол пайдо қилди. АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги фуқаролар телефон сўзлашувларини махфий ва оммавий равишда ёзиб олаётгани ҳақидаги хабар 11 май куни биринчи бўлиб “USA Today” газетасида чоп этилди. Шундан сўнг қонун чиқарувчиларнинг баъзилари президентни танқид қила бошлади бошқалари уни ҳимоя қила бошлади:

“Бу маъмурият мамлакатимизда қўрқув уруғини сочди. Улар қўрқув муҳитини яратиш орқали қонун қанчалар қўпол бузилишидан қатъий назар ўзлари хоҳлаган нарсани қила олишлари мумкин, деб ўйлайдилар. Улар Миллий хавфсизлик дастури орқали худди шундай қиляптилар”, – деди АҚШ Намояндалар палатасининг Демократик партиядан аъзоси Морис Хинчей.

Буш етакчилигидаги Республикачилар партиясининг айрим аъзолари Хинчейни қўллаб-қувватлаб дастур ҳақида кўпроқ маълумот берилишини талаб қилдилар. Бошқа республикачилар эса АҚШнинг учта йирик телефон ширкати орқали фуқаролар суҳбати яширинча ёзиб олинганини қўллаб-қувватламоқда.
XS
SM
MD
LG