Линклар

Индонезиядаги Мерапи вулқонининг яна портлаши кутилмоқда.


Денгиз сатҳидан уч минг метр баландликда жойлашган бу вулқондан сўнгги ҳафталар давомида осмонга қуюқ тутун кўтарилаётган эди. Индонезия ҳукумати вулқон кратерига яқин жойларда яшовчи аҳолини хавфсиз жойларга кўчирди. Расмийларга кўра, яна етти мингга яқин одам вулқондан узоқ жойлашган минтақаларга кўчирилиши керак. Мерапи Индонезиядаги ҳеч қачон ўчмаган 130га яқин вулқонлардан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG