Линклар

Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов Россиянинг Болтиқ денгизи бўйида жойлашган Калининград вилоятига сафар қилмоқда.


Иванов бу анклавда интеграциялашган ҳарбий кучлар ташкил этиш кераклигини билдирди. Мудофаа вазирига кўра, ҳаво, флот ва қуруқлик кучларидан иборат тез ҳаракат қилувчи интеграциялашган гуруҳ ташкил этиш тўғрисида Болтиқ Флоти қўмондонлигига кўрсатма берилган. Сергей Иванов Калининградда Россия ҳарбийлари сонининг кўпайтирилиши ёки кўпайтирилмаслиги ҳақида ҳеч нима айтмади.
XS
SM
MD
LG